март 30, 2022 15:31 Asia/Tashkent
  • Бахитий: Ол Сауд режими коалицияисининг Яманга қарши  ҳарбий ҳужумларини тўхтатишининг ўзи етарли эмас
    Бахитий: Ол Сауд режими коалицияисининг Яманга қарши ҳарбий ҳужумларини тўхтатишининг ўзи етарли эмас

Яман Миллий Нажот ҳукумати сиёсий бюросининг юқори мартабали аъзоси, Саудия Арабистони коалициясининг қамални бекор қилмасдан туриб, Яманга қарши ҳарбий амалиётини тўхтатганини эълон қилиши маъносиз эканлигини билдирди.

7 йилдан бери Яманнинг қамал қилиб бомбаридимон қилиб келаётан Ол Сауд режими тажовузкор коалицияси кечанги хабарида  Яманда бугун соат 6 дан бошлаб ҳарбий амалиётини тўхтатишини эълон қилди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Яман Миллий Нажот ҳукумати бюросининг юқори мартабали аъзоси Муҳаммад Ал-Бахитий Саудия Арабисттони коалициясининг даъвосига жавобан Твитер саҳифасида тажовузкор коалиция томонидан ҳарбий амалиётлар тўхтатилгани ҳақидаги эълон, қамални олиб ташлаш орқали мантиқан тўғри келади деб айтди.

Қамал ҳарбий ҳаракатдир, чунки бу ҳарбий куч ва қуролли кучлар билан амалга оширилади деб айтди, Ал- Бахитий.

Яманнинг ушбу расмийси, яманликларнинг қамал туфайли муаммолари урушнинг ўзидан ҳам оғирроқ бўлиб  бу босқинчи коалициянинг Яманга қарши тажовузлари давом этиши маъносини англатади. Яман армияси қамални бузиш учун ҳарбий амалиётни давом эттирмоқда деб эълон қилди.

Саъудия Арабистони АҚШ ва БАА ҳамда бошқа бир қатор мамлакатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳарбий ҳужумни бошлади ва бу мампакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамалга олди. Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Ямандаги уруши шу кунгача 17 мингдан ортиқ яманликнинг ҳалок бўлиши, ўн минглаб одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг оворагарчиликка юзмаюз бўлишига олиб келди.

 

Ёрлиқ