май 24, 2022 11:29 Asia/Tashkent
  • Ширин Абуоқила шаҳидлик иши Гаага судига юборилди
    Ширин Абуоқила шаҳидлик иши Гаага судига юборилди

Фаластин маъмурияти ТИВ-и Ал-Жазира телеканалининг фаластинлик журналистни ўлдирилиши билан боғлиқ ишини Гаагдаги Халқаро жиноий судга юборилганини маълум қилди.

Қарйиб бир ой олдин сионистик режим  жангарилари ишғол этилган ҳудудларнинг Женин лагерига ҳужум қилиб Ал -Жазира телеканали мухбири Ширин Аблуоқилани ўққа тутиб шаҳид қилди.

Фаластин ал-явм ахборот агентлигиниг кечанги хабарига кўра,  Фаластин мухторияти ташкилоти ТИВ -и  Ал-Жазира телеканали фаластинилк журналисти Ширин Абуоқиланинг шаҳид бўлиши билан боғлиқ ишни Гаагадаги Халқаро жиноий судга юбориш ниятида эканлигини маълум қилди.

Haaretz  газетаси ҳам сўнгги хабарида  Исроил режими армияси Абуоқиланинг ўлдирилиши юзасидан текширув олиб борганидан кейин, унинг режим кучлари томонидан ўққа тутилиб шаҳид этилганини тан олганини эълон қилди.

Ширин Абуоқиланинг террор этилиши сионистик режимни фаластинлик журналистларга қарши биринчи жинояти эмас. Фаластин маълумотлар вазирлилига кўра,  2000- йилдаги иккинчи Фаластин интифазасидан буён сионистик режим томонидан 45 дан ортиқ журналист шаҳид бўлган.

 

Ёрлиқ