декабр 07, 2022 16:19 Asia/Tashkent
  • Ал-Жазира сионистик режим устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилди
    Ал-Жазира сионистик режим устидан Халқаро жиноий судга шикоят қилди

Қатарнинг Ал -Жазира телеканали сионистик режим жангарилари томонидан Ширин Абоқилани террор этилганига боғлиқ шикоятини Халқаро жиноий судга тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 11 май куни Ал-Жазира телеканалининг фаластинлик журналисти Ширин Абу Оқила Женин лагеридаги воқеалар ва тўқнашувларни ёритиш жараёнида сионист босқинчи кучлар томонидан ўққа тутилди ва у ҳодиса жойида шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниячнинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ал-Жазиранинг юридик гуруҳи бу иш бўйича тўлиқ ва батафсил текширув ўтказди ва бир нечта гувоҳларининг сўзларига асосланиб янги даллиларни қўлга киритди.

Қатарнинг бу телевиденияси ўз мухбирнинг кўрсатмасидан олинган янги видеоалар ишғолчи режим армияси кучлари унга ва унинг ҳамкасблаига қарата ўқ узганини яққол кўрсатаётганини маълум қилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлашда давом этди ва маҳаллий вақт билан кеча Вашингтонда журналистлар билан суҳбатда АҚШ ҳукумат Ал-Жазиранинг Абуоқиланинг шаҳидлиги ишини Халқаро жиноий судга юборишга қарши деб айтди. У шунингдек Халқаро жиноий суд бу масалада сўнгги қадам бўлиши кераклигини иддаоқилди.

 

Ёрлиқ