июн 10, 2022 11:30 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроилнинг Кариш газ конидаги ҳаракатлари Ливан суверенитетини бузади
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Исроилнинг Кариш газ конидаги ҳаракатлари Ливан суверенитетини бузади

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби пайшанба оқшомида Исроилнинг Кариш газ конидаги ҳаракатлари Ливан суверенитетини бузиш эканлигини таъкидлаб, қаршилик кучлари, албатта, сионист душманни Кариш конидан нефт ва газ қазиб олишини тўхтатиш учун ҳарбий ва хавфсизлик кучига эга эканлигини қўшимча қилди.

Сионистик режим якшанба куни Ливан ҳаво ҳудудига бостириб кириб, Ўрта ер денгизида газ платформасини жойлаштирди. Сионистик режим ушбу платформа билан Ливан ҳудудий сувларидаги Кариш газ конидан нефт ва газ қазиб олишни мақсад қилган. Сионист режимнинг бу ҳаракати Ливан расмийлари томонидан қаттиқ қаршиликка учради.

Эрон Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ пайшанба оқшомида душманнинг Кариш конидан қазиб олишни бошлашига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлаб, сионистик режим бу сузувчи кема платформаси ва қазиб олиш жараёни ҳимоя қила олмаслигини таъкидлади. 

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби давом этди: Ливанликлар халқаро резолюцияларни тан олмайдиган душман билан юзма-юз турибди ва бу режимнинг ягона мантиғи куч ва зўравонлик мантиғидир ва режим Ғазо секторидан шундай чиқиб кетди.

Ливан сувларидаги газ ва нефт ресурслари иқтисодий соҳада мамлакатни қутқариш учун қолган ягона умид эканини айтган Саййид Ҳасан Насруллоҳ, Ливандаги кучли қаршилик бу давлатнинг бойликларини талон-тарож қилинишига жим қараб туролмаслигини ва бунга қўл қовуштириб ўтирмаслигини билдирди.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби яна таъкидлади: “Қаршилик ҳаракатининг асосий вазифаси Ливан қуруқлиги, денгизи, нефти, гази ва қадр-қимматини ҳимоя қилишдан иборат. Бу диний, миллий ва жиҳодий бурчдир”.

Ёрлиқ