август 09, 2022 16:15 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Имом Хоманаий бошчилигидаги Эрон кучли ислом байроқбардори бўлиб қолади
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Имом Хоманаий бошчилигидаги Эрон кучли ислом байроқбардори бўлиб қолади

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Эрон ислом Республикаси Имом Хоманаий бошчилигида исломнинг кучли байроқбардори бўлиб қолади деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  Сайид Ҳасан Насруллоҳ Бейрут жанубидаги Доҳия шаҳрида Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/нинг марказий мотам маросимида, Эрон Ислом Республикаси ислом оламининг қаршилик маркази ва қибласи бўлиб қолаверади деб таъкидлади. Насруллоҳ шунингдек Фаластинда доимо қаҳрамонларча курашаётган қаршилик кучларини олқишлаб, Ҳизбуллоҳнинг Қуддус ва Масжидулақсо масжидаги содиқлигини яна бир ва фаластинликларни ҳимоя қилишнии таъкидлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Яман халқининг қамал ва кўп ахоб ва изтиробларга қарамасдан қаршилик кўрсатганини қадрлаб, Яман халқини бошқариш шартлари Ҳусейний /а/ Карбало ҳолатининг тимсоли бўлиб бу халққа ёрдам бериш ҳар бир озод ва шаарфли инсоннинг бурчидир деб эълон қилди.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби шунингдек, Ливаннинг Худо берган манбалари ва сувларига ҳужум қилиш учун қўл чўзилган ҳар қандай "қўл" худди Ливан ҳудудида босқинчилар қўлаини кесиб ташлаганимиздек кесиб ташланишини маълум қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  сионист режимга қилган мурожаатида бундан буён Ливан мамлакат ва халқи ҳеч қандай шароитда унинг бойликлари ўғирланмаслигини ва биз ҳар қандай ҳодисага тўлиқ тайёрмиз деб айтди.

Ёрлиқ