апрел 06, 2024 12:03 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш Эрон билан душманликнинг асосий сабабидир
    Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш Эрон билан душманликнинг асосий сабабидир

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ Ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Халқаро Қудс куни муносабати биан қилган чиқишида, Эрон Ислом республикаси билан душманлик ва адоватнинг /АҚШ ва сохта Исриоил режими/ асосий сабаби Теҳроннинг Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб -қувватлашишидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насрулоҳ кеча Бейрутнинг жанубий чеккасида Халқаро Қудс куни  муносабати билан ўказилган хотира маросимида сионистик режимнинг минтақдаги мағлубиятига тўхталиб, Эрон Ислом республикаси ўз позицияларида туриб босқинчиликларга қарши қаршиилкни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва бу Эрон билан душманлик ва адоватнинг асосий сабабидир деб изоҳлади.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўз сўзларида Ал-Ақсо бўрони амалиёти минтақада тарихий бурилиш нуқтаси эканлиги ва сионистик режимнинг омон қолишига таҳдид солганини таъкидлаб,  6 ойлик Ғазо урушидан кейин бу режимнинг бош вазири Бинямин Нетаняқҳу ҳеч бир мақсадига эриша омлайди деб маълум қилди.

Ҳасан Насруллоҳ шунингдек Эроннинг Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридаи элчихонаси консуллик бўлимига уюўтирилган терактни минтақадаги муҳим воқеа сифатида ҳисоблаб, ҳар ким ўзини тайёрлашда ҳар қандай вазиятда тайёр бўлиши керак ва Биямин Нетаняҳунинг бу ҳужумдаги ахмоқлиги ғалаба эшигини очди деб таъкидлади.

У сўзларининг бошқа қисмида минтақадаги барча жиноятлар ортида АҚШ турганига диққат қаратиб, Ливан қаршилик ҳаракати сионистик режим билан урушдан қўрқмайди ва ҳар қандай урушга тайёр ва Ғазо ғалабасигача урушни давом эттирамиз деб эълон қилди.

Ёрлиқ