март 30, 2024 14:23 Asia/Tashkent

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Халқаро Қудс кунига бағишланган марш ва юришларда одамларни кенг қамроли қатнашишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ ташаббауси билан Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қудс куни сифатида номланган.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Бейрут шаҳрининг жанубий чеккасида Муборак Рамазон ойининг биринчи Қадр  кечасини нишонлаш кечасида   бу йил Халқаро Қудс кунини кенг нишонланишига ҳам тўхталиб, шу кунларда Ғазо бўлгаси аҳли бир томондан сиоинстик режимнинг турли хил жирканч жиноятларига жумладан очлик, қатл,вайронгарчилик, кўчиш ва қўрқувга гувоҳ бўлмоқда,  бошқа томондан эса қаршилик кучлари Ғазо жанг майдонларида босқинчиларга қарши қаршилик кўрсатиб сабр-тоқат ва шижоат кўрстамоқда деб эълон қилди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби шунингдек барча мусулмонлардан хусусан  намоз ўқиб, рўза тутувчилардан  сионистик  режимнинг тажовузкор ва ваҳшиёна ҳужумлари остида оғир шароитларни бошдан кечираётган Фаластин, Ливан, Сурия, Ироқ ва Яман халқларига шафоат ва дуо қилишлании сўради.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ яна бир марта мусулмонлар учун шаҳидлик ва намознинг муҳимлигига ишора қилиб душманга қарши кураш чизиғида заифлик , дангасалик ва умидсизлик ва шунга ўхаш мисоллар йўқлигини маълум қилди.

Ғазодаги Фаластин ССВ ҳам сўнги ҳисоботида , 2023-йил 7-октяран бери геноцидчи сионисти режимнинг Ғазо  секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳозиргача  33 мингга яқин фаластинлик шаҳид бўлгани ва 75 минг  нафар  яралангани ва  уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканлигини эълон қилди.

Ёрлиқ