ноябр 27, 2022 14:24 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқлари маркази: Саудия коалициясининг ҳужумларида 18 мингдан ортиқ яманлик ҳалок бўлган
    Инсон ҳуқуқлари маркази: Саудия коалициясининг ҳужумларида 18 мингдан ортиқ яманлик ҳалок бўлган

Яманинг “Айн” инсон ҳуқуқлари маркази Ол сауд режими коалициясининг Яманга агрессияси бошланганидан бери 18 мингдан ортиқ яманлик қурбон бўлганини маълум қилди.

Ал-Масира телеканалининг хабар қилишича, Яманнинг " Айн" инсон ҳуқуқлари маркази кечанги ҳисоботида  Ол Сауд режимининг Яманга қарши  2800 кунлик агрессиясида 18 минг 13 яманлик ҳалок бўлгани  ва 29 минг 660 нафари яраланганини маълум қилди.

Хабарга асосан, Саудия Арабистони коалициясининг Яманга уюштирган ҳужумлари чоғида 4 минг 61 яманлик бола ҳам ҳалок бўлган, 4 минг 739 бола жароҳатланан. Ҳужумларда 2454 аёл ҳалок бўлган ва 2966 аёл яраланди.

Бу марказ ўз ҳисоботида бу даврда 598 минг 737 турар -жой, 1 минг 679 масжид ва 415 касалхона ва тиббиёт марказлари вайрон бўлгани таъкидланган.

Ол Сауд коалицияси қирувчи самолётларининг ҳужумларада 15 аэропорт, 16 порт, 344 та электр станцияси, 7 минг 999 та йўл ва кўприклар, 616 та алоқа станциялари, 2 минг 974 та сув омборлар ва сув таъминоти тармоқлари нишонга олган деб келтирилган бу ҳисобот давомида.

Яманнинг " Айн" номли инсон ҳуқуқлари маркази ҳам ўз ҳисоботида коалиция ҳужумларида  407 завод ва саноат устахонаси ва 385 нефт танкерининг ҳам нишонга олинганини билдирди.

Ёрлиқ