Январ 03, 2023 15:10 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Асоиб Аҳл-ул Ҳақ гуруҳи: АҚШ қаршилик шаҳидларининг терор қилани учун катта товон тўлайди
    Ироқнинг Асоиб Аҳл-ул Ҳақ гуруҳи: АҚШ қаршилик шаҳидларининг терор қилани учун катта товон тўлайди

Asaib Ahl al-Haq ҳаракати бош котиби ўз сўзларида АҚШ давлати генерал Қосим Сулаймоний ва Абумаҳди Муҳандиснинг террор этилгани учун катта товон ва тўлов тўлаши тўғри келади деб маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Ироқнинг Асоиб Аҳ-ул Ҳақ гуруҳи Бош котиби Qays al-Xazzoliy кеча ғалаба қўмондонлари шаҳид бўлгани 3 чи йилилига бағишланган хотирлаш маросимида биз раҳбарлармиз билан аҳд- паймон қилганмиз, ғалаба қўмондонлари ва шаҳидларининг қони учун  қасос оламиз. Биз ҳақиқатни айтишдан ҳеч қачон тортинмаймиз ғалаба қўмондонларига суиқасднинг барча қирралари ошкор бўладиган вақти келади деб эълон қилди.

Бошқа томондан Ироқ Бош вазири  Muhammad Shia al-Sudani ўзининг Твиттер саҳифасида шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймоний  ва Ҳож Абу Маҳди Муҳандиснинг террор этилганининг 3- йиллиги муносабати билан ғалаба операцияси қўмондонари ва уларнинг замонавий тарихдаги энг шафқатсиз ва экстремистик гуруҳига /ИШИД/ қарши курашдаги фидоийликларини эслаш мажбурий ва зарурдир. Бироқ Бош вазир ғалаба қўмондонларини нишонга олиш барча божхона ва халқаро қонунларга қораланган деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида  Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Ёрлиқ