феврал 09, 2023 19:26 Asia/Tashkent
  • Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 14 минг кишидан ошди
    Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 14 минг кишидан ошди

Туркия президенти зилзила қурбонларининг сўнгги статистик маълумотларни эълон қилар экан, бу давлат ҳукумати яқинда содир бўлган зилзила қурбонларига кўмак пули тўлашини маълум қилди.

Эрон тиелерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ражаб Тойиб Эрдуған бугун бу мамлакатда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 14, минг 14 кишига етганини хабар қилди.

У шунингдек зилзила оқибатида 67 минг 97 киши жабрланганини маълум қилди.

Туркия президенти  турли мамлакатлардан юборилаётган инсонпарварлик ёрдамларга тўхталиб Анқара давлати зилзиладан зарар кўрган ҳудудларни бир йил ичида қайта тиклашга ҳаракат қилади деб айтди.

Ражаб Тойиб Эрдуған зилзила фалокатидан фойдаланишга уришлар бор лекин биз бундай фойдаланишга рухсат бермаймиз деб қўшимча қилди.

Туркия президенти бу мамлакатнинг 10 вилоятида 3 ой муддатга фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бугун парламентда маъқулланиб татбиқ этилишини эслатди.

Бошқа хабарга кўра, Эрон Ислом респубилкаси қуруқлидаги қўмондони Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига дала госпитали юборилганини маълум қилди.

Эрон армияси қуруқликдаги кучлар қўмондони, ўз сўзларида, бу касалхонага қўшимча равишда жарроҳар, ортопедлар, педиатрия, юқумли касалликлар шифокорлари, ҳамширалар, акушерлик ва операция хонаси гуруҳларидан иборат  60 кишилик тиббий гуруҳ зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга юборилди деб изоҳлади.

Ёрлиқ