феврал 25, 2023 12:15 Asia/Tashkent
  • Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 44 минг кишидан ошди
    Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 44 минг кишидан ошди

Туркия Инқироз ва табиий офатларни бошқариш ташкилоти (AFAD), бу ўлкада зилзила қурбонлари сонининг 44 минг 218 кишидан ошганини хабар қилди.

 6 феврал куни Туркия жануби ва Сурия шимолида кучли зилзила  содир бўлди. Зилзила Рихтер шкаласи бўйича 7,8 ва 78,5 бални ташкил этди.

Зилзила натижасида ўн минглаб одамларнинг ўлимидан ташқари зилзиладан зарар кўрган  ҳудуддаги биноарга кўплаб зарарлар етказилди.

Туркиянинг Afad-  Инқироз ва табиий офатларни бошқариш ташкилоти ўз маълумотларди сўнгги 19 кун ичида 9 минг 136 та ер силкиниши ё афтершок содир бўлган ва улардан энг каттаси Рихтер шкаласи билан 6,6 бал бўлганини таъкидлади.

Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар бу мамлакатда содир бўлган сўнгги зилзилаларда ҳалок бўлган аскарлар сонининг камида  100 нафар эканлигини маълум қилди.

Ёрлиқ