апрел 06, 2023 12:03 Asia/Tashkent
  • Минтақа давлатлари ва шахсиятлари сионистик режимнинг Ал-ақсо масжидига уюштирган ҳужумини кесин қоралади
    Минтақа давлатлари ва шахсиятлари сионистик режимнинг Ал-ақсо масжидига уюштирган ҳужумини кесин қоралади

Минтақадаги айрим давлатлар ва шахсиятлар сионистик режим жангариларини Ал-ақсо масжидида фаластинлик намозхонлар ва зиёратчиларга уюштирган ҳужумини қоралаб бу ҳаракатни инсон ҳуқуқлари қонунларини бузилиши деб таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнингн хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ўзининг Твиттер саҳифасида сионистик режим жангариларини Ал-Ақсо масжидидаги жиноятларини қоралаб, Масжид-ул ақсода фаластинлик зиёратчилар ва намозхонларга қарши ноинсоний ва шафқатсиз ҳужуми бу режимнинг инсон ҳуқуқларига зид жиноятларининг моҳиятини дунё аҳли кўз онгида яна бир бор намоён этди деб ёзди.

Иордания мамлакати ТИВ ҳам  сионистик режимдан полиция ва махсус қўриқлаш кучларини зудлик билан Ал-Ақсо масжидидан олиб чиқиб кетишини сўраб Исроил жангариларини Ал-Ақсо масжидига ҳужуми халқар қонунларни очиқдан- очиқ бузишдир ва биз уни кескин қоралаймиз деб эълон қилди.

Миср мамлакати ТИВ ҳам сиоинстик режимни Ал-Ақсо масжидида фаластинликларга уюштирган ҳужуми ва жинонятларнии зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.

Саудия Арабистони ТИВ тарқатган баёнтида, Исроил режими жангариларини Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ва намозхонлага нисбатан жиноятлари ва Қуддусда кўп сонли фаластсинликларнинг ҳибсга олинишини хавотир билан кузатиб бораяпмиз деб маълум қилди.

Қатар ТИВ ҳам босқинчи сионистик режим жангариларини Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ва фаластинлик намозхонларга ҳужумини қоралаб баёнот чиқарди.

Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт ҳам сионстик режим жангарилари Ал-Ақсо масжидига ҳужуми ҳамда намозхонлар ва зиёратчиларга ҳужумини танқид қилиб,  муқаддас жойларда айниқса Рамазон ойида бу масъулиятсиз  ҳаракат бутун дунё бўйлаб миллионлаб  мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини ранжитди деб таъкидлади.

Араб Лигаси Бош котиби ҳам халқаро ҳамжамият ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлардан сионистик режим тажовузини тўхтатиш учуу зудлик билан чора кўришни талаб қилди.

Айтиш керакки сионистик режим жангарилари фаластинилк зиёратчиларга ҳужум қилиб улардан  100 дан ортиғини яралади.

Ёрлиқ