май 02, 2023 10:57 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик маҳбус Хизр Аднон сионистик режим қамохонасида шаҳид бўлди
    Фаластинлик маҳбус Хизр Аднон сионистик режим қамохонасида шаҳид бўлди

Фаластинлик маҳбуслар ва озод этилганлар бўйича вазирлиги сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик асир Шайх хизр Аднонни шаҳид бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хизр Аднон Фаластин Исломий жиҳод ҳаракат етакчиларидан бири бўлиб 5-феврал куни  сионистик режим томонидан асирга олинди ва маъмурий қамоққа /айбсиз ҳибсга/ қарши норозилик сифатида 86 куни кетма-кет очлик эълон қилди.

Сионистик режим ҳарбий маҳкамаси Хизр Адноннинг соғлиғи учун гаров эвазига озод қилишига бир неча бор қаршилик қилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, бугун эрталаб Фаластин маҳбуслар ва озод бўлганлар бўйича вазирлиги ўз баёнотида шайх Аднон 86 кунлик очилик эълон қилганидан кейин сионистик режим қамоқхоналарилан камерасида шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Бундан олдин ОАВ ҳам Шайх Хизр Адноннинг сионистик режим қамоқхоналаридаги аҳволи ёмонлашгани ва 85 кунда очлик эълон қилишни давом эттираётганини хабар қилганди.

Аднон ўтган ҳафта жисмоний ҳолати ёмонлашганидан кейин касалхонага олиб кетлган эди бироқ сионистик режим  ҳеч бир адвокат, шифокор ва юридик шахсларга у билан боғланишга ва унинг соғлиғи ҳақида билишга рухсат бермади.

Фаластиннинг Ваид" уюшмаси ҳам  Шайх Хизр Адноннинг шаҳидлигига жавобан маҳбусларни қўллаб қувватлашини таъкидла, босқинчи сионистик режим ҳар қандай  чегарадан ташқари жиноятлар содир қилмоқда ва қамоқхона ичида ва ташқарисда қора кунларни кутиши керак деб  эълон қилди.

Ёрлиқ