май 27, 2023 12:29 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги Аллоҳ уйи зиёратчиларга янги тавсиялар қилди
    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги Аллоҳ уйи зиёратчиларга янги тавсиялар қилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги тарқатган баёнотида, Аллоҳ уйи -Каъбатуллоҳ зиёратчиларига тавсиялар берди.

Айтиш жоиздирки Ҳаж маросими ҳар йили Зулҳижжа ойида Арабистоннинг Макка шаҳри ва унинг атрофида бўлиб ўтадиган мусулмонларниннг энг йирик маросимидир.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Байтуллоҳ--ил-Ҳаром зиёратчиларининг Ҳаж маросимлар  учун расмий ҳужжатларни оли юришларини ва сафарнинг маъмурий ишларини якунлаш жараёнини осонлаштириш мақсадида Ҳаж зиёратлари вақтида юкларнинг оғирлиги камайтиришни сўраган.

Бу вазирлик баёнотида шунингдек, Худо уйи меҳмонлари Ахборот вазилиги рухсатисиз  хабарлар тарқатиши ва ё матбуотда чоп этиш ҳуқуқига эга эмслигини маълум қилиб сиёсий мақсадларни кўзлаган митинглар ўтказишдан ҳам тийилишини тавсия қилди.

Саудия малакатининг Ҳаж ва Умра вазирлиги ўз баёнотида Муқаддас Ҳарамларда жамоавий намоз ўқиш ва овоз кўтариш ёки диний маросимларни бажариш ниятида йиғилишлар ўтказиш тақиқланган деб таъкидлади.

Аллоҳ уйининг меҳмонлари муқаддас жойларда суратга тушиш ва сурат олиш тақиқланганини ҳам билиши керак деб келтирилган баёнотда.

Саудия Арабистони бу йил 2 миллиондан ортиқ зиёрачтиларни қабул қилиши кутилмоқда, шу сабабдан ба бу мамлакат авиакомпаниялари Аллоҳнинг уйи меҳмонлари ва зиёратчилари учун 1 миллион 200 мингдан ортиқ жой ажратган.

Бу рейсларни олтита маҳаллий аэропортлар, жумладан Жидда, Ар-Риёд, Ад-Даммом, Мадина мунаварра, Ат-таиф ва Янбаъ аэропортлари қабул қилади.

Ёрлиқ