июн 14, 2023 17:31 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимни муҳокамага тортиш: Европа шахсиятларининг талаби
    Сионистик режимни муҳокамага тортиш: Европа шахсиятларининг талаби

Европалик шахсиятлар Халқаро жиноий судга йўллаган петицияда сионистик режим устидан маҳкама кўрилишини талаб қилдилар.

ИРНАнинг чоршанба кунги хабарига кўра, Британиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича араб ташкилоти ўнлаб сиёсий, ҳуқуқ ва илмий арбоблар имзолаган петицияда Халқаро жиноий суд прокуроридан Фаластиндаги вазият ва  босиб олинган ҳудудлардаги сионистик режим томонидан содир этилган жиноятларни ўрганишни сўраган.

Бу европалик арбоблар Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хондан 9 йил аввал ушбу маҳкамага ҳавола қилинган сионистик режимнинг Фаластин миллатига қарши жиноятлари ишини кўриб чиқишни сўраган.

Ушбу петицияда Халқаро Жиноий Суднинг Фаластин билан боғлиқ ёндашувидан хавотир билдирилар экан, 2023-йилда ишғолчи сионистик режимнинг Фаластинликларга қарши энг кўп жиноят содир этгани қайд этилган. Шундай қилиб, бу йил камида 145 фаластинлик, жумладан 28 бола сионистлар томонидан шаҳид бўлди.

Ушбу петицияни имзолаганлар Исроилнинг Ғазодаги сўнгги жиноятлари ва 33 фаластинлик, жумладан 6 бола ва 4 аёлнинг шаҳид бўлишидан хавотир билдирдилар ва қўшимча қилдилар:Ушбу жиноятда жабрланганларнинг аксарияти аёллар, болалар ва қариялардир.

Сионистик режим Бош вазири Нетаняҳунинг кабинетининг ишга киришиши билан бу режимнинг Фаластинга қарши жиноятлари ортганига диққат қаратган ушбу петицияда, бу каби жиноятларни эътибордан четда қолдирмаслик кераклиги таъкидланди.

Европалик шахслар Халқаро Жиноят Суди прокуроридан суд терговларига тўсқинлик қилмоқчи бўлганларга ва АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги босиб олинган ҳудудлардаги жиноятчиларни қўллаб-қувватламоқчи бўлганларга қарши мардлик билан муносабатда бўлишни сўради.

Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари ва ваҳшиёна хатти-ҳаракатлари охирги ойларда кучайиб кетди, шунга қарамай, халқаро ташкилотлар АҚШнинг тинимсиз дастаклари туфайли Сионистик режимни қораловчи баёнот ҳам чиқара олмаяпти.

Ёрлиқ