август 09, 2023 19:49 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Диръо шаҳри чеккасида террорчилар ҳужумида 4 нафар суриялик ҳалок бўлди
    Суриянинг Диръо шаҳри чеккасида террорчилар ҳужумида 4 нафар суриялик ҳалок бўлди

Сурия мамлакатидаги расмий манбалар бу мамлакатнинг Диръо шаҳри чеккасида террорчилар томонидан содир этилган портлашда 4 нафар ҳалок бўлганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Суриянинг СОНО ахборот агентлиги Диръо шаҳри жанубидаги Аш-Шияҳ ҳудудида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 4 суриялик жумладан икки аскар ва икки ОАВ фаоли ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бу хабарнинг тафсилотлари ҳали эълон қилинмаган.

Кеча ҳам Дамашқ шаҳри чеккасида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир неча суриялик жароҳатланган эди.

Ёрлиқ