март 11, 2024 15:03 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси 60 нафар террорчини йўқ қилди
    Сурия армияси 60 нафар террорчини йўқ қилди

Сурия армияси ва бу мамлакатнинг баъзи ҳудудларида жойлашган Таҳрир-аш-Шом номидаги террорчи гуруҳи кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 60 террорчи ҳалок бўлди.

 Сурия қуролли кучлари ва Исломий қаршилик кучлари томонидан бу мамлакатнинг турли минтақаларида доимо кетма-кет мағлубиятга учраган " Таҳрир-аш-Шом" террорчи гуруҳи /Ан-Нусра жабҳаси/  илгаригидек Туркия ҳукумати кўмаги в аҳимояти билан дееслакация зонналари сифатида танилган ҳудудларда террорчилик фаолиятини давом эттиришни тўхтатгани йўқ.

Сурия армиясининг бу мамлакат шимолидаги Ҳалаб-Алеппо шаҳрининг ғарбий чеккалари ва  Идлиб вилоятининг чеккаларидан " Таҳрир-аш-Шом" террорчи гуруҳи позицияларига қилган ҳужумларида  кўп сонли террорчилар ҳалок бўлди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Сурия мамлакати қуролли кучлари бўлинмалари " Таҳрир-аш-Шом" террорчилик гуруҳининг Ҳалаб ё ўзи Аллепонинг ҳарбий ҳудудига уюштирган ҳужумини бартараф этиб бир қанча терорчиларни йўқ қилишга муваффақ бўлди.

ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи ва бошқа террорчи гуруҳлар Сурия ва Ироқда 4 йиллик кенг кўлами террорчилик амалиётлари ва бу икки давлатнинг асосий қисматларини босиб олгач 2017 йилда парчаналиб мағлубиятга учраган бўлса-да аммо шунга қарамай. бу террорчиларни тарқоқ гуруҳчалари ва Ироқ ва Суриядаги қолдиқлари тинч аҳоли ва ҳарбий кучларга қарши терактларни давом эттирмоқда.

Ёрлиқ