август 19, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Арбаин Ҳусейний маросимарида қатнашиш учун 5 миллиондан ортиқ зиёратчилар Ироққа бориши мумкин
    Арбаин Ҳусейний маросимарида қатнашиш учун 5 миллиондан ортиқ зиёратчилар Ироққа бориши мумкин

Ироқ мамлакати қўшма амалиётлар қўмондонлиги матбуот котиби Арбаин маросимларида қатнашиш учун Ирққа 5 миллиондан ортиқ зиёратчилар келиши мумкинлигини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз ҳижрий-қамарий 1445 йил сафар ойининг 20 чи куни милодй ҳисоб билан 2023-йил 6-сентябрь дунё шиаларининг 3-имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларини Карбало саҳросида шаҳид бўлганларининг Арбаин кунлари йиллигига тўғри кнлади  ва ислом давлатларидан шу куни келадиган зиёратчилар Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига Арбаин маросимда қатнашиш учун борадилар.

Ал-Фурот сайтининг хабар қилишича, Ироқ қўшма амалиётлар қўмондонлиги матбуот котиби Таҳсин Ал-Хаффожий хорижлик зиёратчиларнинг мамлакатга киришини бошқариш юқори қобилият ва аниқликни талаб қилади. Зиёратчилар орасида фуқаролик кийимидаги 15 мингдан ортиқ аскар бўлади ва уларнинг вазифаси хавфсизлик ва разветка ҳолатини кузатишдан иборат деб қўшимча қилди.

Ал-Хафожий ўз сўзларида ИШИД террорчилик гуруҳи қолдиқлари махфий жойларига ҳужум қилши учун профилактик амалиётлар, ҳамда  Анбор, Бағдод вилоятлари ҳарбий бўлинмалари   ва Карбало амалиётар қўмондонлиги кучларини жойшлатириш ҳаракати давом этади деб изоҳлади.

Ироқ амалиётлар қўмондониги матбуот котиби, шунингдек юқоридаги режа тахминан бир ҳафта олдин ва чет эллик Арбаин зиёратчиларининг Ироққа келиши билан бир вақтда бошланган деб маълум қилди.

Ёрлиқ