октябр 06, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Шошилинч хабар! Террорчиларнинг дрон ҳужумида Суриянинг 89 нафар ҳарбийси шаҳид бўлиб 277 нафари жароҳатланди
    Шошилинч хабар! Террорчиларнинг дрон ҳужумида Суриянинг 89 нафар ҳарбийси шаҳид бўлиб 277 нафари жароҳатланди

Сурия мамлакати Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнги баёнотида бу мамлакатда кечаги террор ҳужумида қурбон бўлганлартсони 89 кишига етганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча пайшанба куни Суриянинг Ҳомс ҳарбий коллежи талабаларининг битирув маросими террорчи гуруҳларм томонидан дрон ҳужумига учрагди ва бу давлат ҳукумати ушбу террорчилик ҳаракат қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ҳомс ҳудудига ҳарбий коллеж ўқувчиларининг битирув маросимида содир этилган террор ҳужумида шаҳид бўлганлар сони 89 кишига етгани ва бу шаҳидларнинг 31 нафари аёл, 5 нафар болалар эканлиги ҳамда бу ҳужумда 277 киши ҳам жароҳатланганини эълон қилди.

Айни пайтда Франция ахборот агентлиги ҳам  Суриянинг иносн ҳуқуқлари ташкилотига таяниб,  террорчи гуруҳларга яқин ахборот манбалари бу дрон ҳужумида камида 112 нафар суриялик ҳарбийлар ҳалок бўлганини эълон қилган деб маълум қилди.

Сурия мамлакати ОАВлари ҳам дастлабки маълумотларга асосан бу террор ҳужумида 67 кишининг қурбон бўлгани ва 211 киши жароҳатланганини эълон қилганди.

Бу коллекж талабаларининг битирув маросимида битирувчиларнинг оилалари ҳам қатнашгани сабабли ҳодисада қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида бир нечта тинч аҳоли, жумладан болаларни кўриш мумкин.

Ҳозиргача турли давлатлар ва сиёсий кучлар жумладан Эрон Ислом республикачи, Фаластин гуруҳлари, БАА ва Венесуэлла бу террор ҳужумини кескин қораладилар.

Ёрлиқ