октябр 06, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Суриядаги ҳарбий коллежда содир бўлган тераккдан кейин Сурия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди
    Эрон ТИВ раҳбари Суриядаги ҳарбий коллежда содир бўлган тераккдан кейин Сурия ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди

Эрон ТИВ раҳари Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Суриянинг Ҳомс вилоятидаги ҳарбий коллежга уюштирилган терактни кескин қоралади.

Эслатиб ўтамиз, кеча пайшанба куни Суриянинг Ҳомс ҳарбий коллежи талабаларининг битирув маросими террорчи гуруҳларм томонидан дрон ҳужумига учрагди ва бу давлат ҳукумати ушбу террорчилик ҳаракат қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.

Эрон Ислом республикаси,  ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби Файсал Миқдод билан телефон орқали суҳбатида, Ҳомс вилоятидаги ҳарбий коллежга уюштирилан терактни қоралаб,  Сурия ҳукумати, армияси ва жасур Сурия халқига ҳамдардлик билдириб, омон қолгаарга тезроқ соғайишини тилаб қолди.

Сурия ТИВ раҳбари Эрон ТИВ раҳбарини телефон қилгани учун миннатдоричлик билдириб,  Сурия армияси зобитларининг Ҳомс вилоятидаги битирув марасимда содир этилган терактнинг хусусида изоҳ берди.

Файсал Миқдод шунингдек бу каби ҳаракатлар ортида АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчи гуруҳлар турганини эслатди.

Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқотида терроризмга қарши қаъий ва самарали курашиш учун халқаро ҳамжамиятининг жиддий қарори ва минтақа давлатларининг ҳамкорлиги зарурлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Носир Канъоний Сурия ҳукумати, халқи ва армияси ҳамда ушбу теракт қурбонларининг барча оилаларига ҳамдардлик билдириб ярадорлар тезроқ тузалиб кетишига дуо қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ушбу фожиали воқеа учун жавбгарликни террорчи гуруҳларнинг чет эллик тарафдорлари зиммасига юклаб масъул халқаро ташкилотлардан айниқса БМТ Хавфсизлик Кенгашидан бу борадаги масъулиятини бажаришини сўради.

Ҳозиргача турли давлатлар ва сиёсий кучлар жумладан Эрон Ислом республикачи, Россия, Фаластин гуруҳлари, БАА ва Венесуэлла ҳамда БМТ бу террор ҳужумини кескин қораладилар.

Ёрлиқ