октябр 07, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси Идлиб марказидаги террорчилар позицияларига мисли кўрилмаган ҳужумни бошлади
    Сурия армияси Идлиб марказидаги террорчилар позицияларига мисли кўрилмаган ҳужумни бошлади

Сурия қуролли кучлари бу мамлакатнинг Ҳомс ҳудудига уюштирилган терактга жавоб чоралари доирасида 2017-йилда Россиянинг Сочи шаҳрида имзоланган келишувдан кейин илк марта Идлибдаги "Ҳайъат-ут-таҳрир Аш-Шом" номли террорчи гуруҳ позицияларини нишнога олди.

Эслатиб ўтамиз, кеча пайшанба куни Суриянинг Ҳомс ҳарбий коллежи талабаларининг битирув маросими террорчи гуруҳларм томонидан дрон ҳужумига учрагди ва бу давлат ҳукумати ушбу террорчилик ҳаракат қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ҳомс ҳудудига ҳарбий коллеж ўқувчиларининг битирув маросимида содир этилган террор ҳужумида шаҳид бўлганлар сони 89 кишига етгани ва бу шаҳидларнинг 31 нафари аёл, 5 нафар болалар эканлиги ҳамда бу ҳужумда 277 киши ҳам жароҳатланганини эълон қилди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича,  Сурия армиясининг террорчиларни Ҳомсга ҳужумига жавобан, бу мамлакатнинг Ҳамо шимоли -ғарбидаги ҳамда Идлиб ва Ҳалаб шаҳарларидаги ғарбий чекаларидаги "Ҳайъат-ут-таҳрир Аш-Шом" ва " Ҳизб-ут- Туркистоний" террорчилик гуруҳлари позицияларига ракета ва артилерия ҳужумлари давом этмоқда.

Сурия ОАВлари ҳам 2017-йилда Россиянинг Сочи шаҳрида имзоланган келишувдан кейин Сурия армияси биринчи марта Идлиб шаҳри марказидаги " Таҳрир Аш-Шом" террорчи гуруҳ марказлаини нишонга олдли деб хабар қилди.

Аниқ маълумотлар ҳам " Ҳизб-ат-Туркистоний" ва " Ал-Муҳожирин"  террорчи гуруҳлари учувичсиз учоқлар технологиясига эга иккита гуруҳ эканлигидан далолат бермоқда.

Бу маълумомлар эса илғор дронларнинг қисмлари 3 ой олдин  ушбу икки гуруҳнинг қўлига етиб келгани ва Франция ушбу технология билан таъмиланганини кўрсатмоқда.

Ёрлиқ