октябр 07, 2023 19:47 Asia/Tashkent
  • Сионист армиянинг Ғазога ҳужумида 160 шаҳид бўлди ва 1000 киши яраланди
    Сионист армиянинг Ғазога ҳужумида 160 шаҳид бўлди ва 1000 киши яраланди

 Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилди:Сионист режимнинг Ғазога қилган ҳужумларида 200 дан ортиқ киши шаҳид бўлди, 1000 га яқин киши жароҳат олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маьлум қилди:Бугун тонгдан (шанба) Ғазо минтақасида ишғолчи Сионистик армиянинг ҳужумларида 200 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди, мингдан ортиқ фаластинлик жароҳат олди.

Фаластин манбалари ҳам сионист армия Ғазони қаттиқ бомбардимон қилаётгани ва портлашлар овози бир лаҳзага ҳам тўхтамаётганини айтади.

Баъзи Сионистик режим манбалари Ғазога қуруқликдан ҳужум қилиш учун буйруқ бериш эҳтимоли ҳақида хабар беришди.

Нашр этилган суратларга кўра, Ғазодаги камида тўртта турар-жой биноси ҳаво ҳужумлари нишонига олинган.

Сионистик армияси радиосининг хабар беришича, шу пайтгача Ғазо сектори атрофидаги сионист аҳоли пунктларида 100 нафар сионист ҳалок бўлган ва 980 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Шунингдек, 50дан ортиқ сионист аскарлари Фаластин курашчилари томонидан ҳибсга олинган.

Фаластин қаршилик кучлари "Ал-Ақсо тўфони" амалиётида бугун эрталаб Тел Авив, Ашдод каби ишғол қилинган ҳудудларга 5000 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди.

Ёрлиқ