октябр 08, 2023 11:54 Asia/Tashkent

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида эълон қилди:Шаҳид Имод Муғния гуруҳлари Шаба далаларида сионистларнинг учта базасини нишонга олди.

Ал-Маядеен тармоғига кўра, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи ўз баёнотида маьлум қилди:Бугун якшанба куни эрталаб шаҳид Имод Муғния гуруҳлари сионистларнинг учта базаси, Радари базаси, “Забдин” базаси ва “Роисат-е-Олам” базаларини нишонга олди.

Ливан Ҳизбуллоҳи таъкидлади:Бу ҳужум кўп сонли артиллерия ва ракета ўқлари билан амалга оширилди ва базалар тўғридан-тўғри нишонга олинди.

Сионистик режимнинг 14-канали таъкидлади:Ливандан босиб олинган ҳудудлар томон ракеталар отилиши ортидан, шимолий минтақа қўмондонлиги Ливан билан чегара яқинидаги барча кўнгилочар марказларни ёпишни буюрди.

Бошқа томондан, сионист армия радиоси, бу режим армияси Ливан жанубидаги нишонларни ҳам артиллерия билан нишонга олганини эълон қилди.

Фаластин қаршилик жангчилари шанба куни эрталабдан бошлаб Ғазодан сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” деб номланган ҳар томонлама ва ўзига хос операцияни бошлади.

Фаластин қаршиликларининг туннеллар орқали, ерда, денгизда ва ҳавода амалга оширилган бу кенг қамровли ва мураккаб операцияси, ишғол қилинган ҳудудларга минглаб ракета ва ракеталарнинг ўқ узилиши билан бирга, шу пайтгача камида 300 сионист ҳалок бўлиши ва 1600 дан ортиқ бошқа сионистлар яраланишига олиб келди.

Юздан ортиқ сионист аскарларнинг асирга олиниши, улар орасида генерал-маёр ҳам бор, шунингдек, еттита ционист аҳоли пунктининг вақтинчалик эгаллаб олиниши Фаластин қаршиликларининг ушбу ноёб амалиётининг бошқа ютуқларидандир.

Ёрлиқ