октябр 12, 2023 19:10 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига авиазарбалар берди
    Сионистик режим Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига авиазарбалар берди

ОАВ босқинчи сионистик режимнинг Суриядаги Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар тарқатди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун пайшаба куни сионистик режим армияси Дамашқ аэропорти ва Ҳалаб аэропортига ҳужум уюштирди ва натижада икки аэропортнинг учиш- қўниш йўлакларига зарар етказилди.

Спутинк сайти ҳам Сурия хавфсизлик бўйича юқори мартабали манбаларига  таняниб, Сурия армиясининг ҳаво мудофааси сионистик режимнинг Дамашқ аэропорти  атрофидаги ҳужумини қайтарганини хабар қилди.

Хабарга биноан, Дамашқ аэропортига ҳужум Алеппо халқаро аэропортига худди шундай ҳужум билан бир вақтда содир этилган.

Бундан ташқари Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги  сионисти крежимнинг Ғазо секторида тинч аҳолига қарши шафқатсиз тажовуз натижасида шаҳидлар сони 1417 нафарга етганини эълон қилди.

Бу вазирлик бугунги баёнотида Ғазога қарши тажовуз бошланганидан бери  6 минг  49 киши жароҳатланганини эълон қилди.

Фаластин ССВ шунингдек Ғарибй соҳил шаҳидлари ҳақида ҳам бу минтақанинг турли ҳудудларида шаҳидлар сони 31 кишига етгани ва  180 га яқин киши жароҳатланганини қўшимча қилди.

Ёрлиқ