октябр 14, 2023 10:22 Asia/Tashkent
  • азо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда шаҳидлар сони 2 минг нафарга яқинлашди
    азо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилда шаҳидлар сони 2 минг нафарга яқинлашди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафтада Ғазо бўлгасида ва Ғарбий соҳилда 2 мингга яқин одамларнинг шаҳид бўлганини ва яна 8 мингдан ортиқ фаластинликларнинг жароҳатланганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин маъмурияти Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан, сиоинстик режимнинг ўтган ҳафтанинг шанба куни эрталабдан жума оқшомига қадар Ғазо бўлгасида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида шаҳид бўлганлар сони 1950 нафардан ошди, улардан 614 нафарини болалар ва 370 нафраини аёллар ташкил қилади.

Фаластин ССВ ўз баёнотида  Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС кучларининг " Ал-ақсо тўфони" операциясига жавобан сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужумлари натижасида камида 7 минг 696 киши жароҳат олди.

Бошқ хабарга кўра, сионистик режим ўз ҳарбий вертолёти Ғазо бўлгаси атрофидаги аҳоли пунктларидан бирида нишонга олинганини биринчи марта тан олди. 50 нафар сионист жангариси бўлган бу вертолёт ўтган сешанба куни сионистларнинг Бейри аҳоли пунктига қўнаётганида зирҳга қарши бошқариладиган ракета нишонига айланган.

Исроил режими бу ҳужумда ўз жангариларини ҳалок бўлгани ҳақида маълумот бермаган.

Ёрлиқ