октябр 21, 2023 19:17 Asia/Tashkent

Фаластин ҳукумати маълум қилди:сионистик режимнинг Ғазога тинимсиз ҳужумларида фаластинлик шаҳидлар ва ярадорлар сони ортди.

Эрон телерадиокомпанпиясининг ўзбек тилидаги сайтининг Фаластин Ахборот марказига таяниб хабар беришича, Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун шанба куни охирги статистик маълумотларда эълон қилди: сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши урушида шаҳид бўлганлар сони 4385 нафарга етди. Улардан 1756 нафари болалар, 976 нафари эса аёлдир.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча қилди: Режим қирувчиларининг тинимсиз ҳужумлари оқибатида 13561 одам яраланди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазо секторидаги ҳисоботига кўра, Сионистик  армиянинг Ғазога уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганларнинг 70 фоизи аёллар, болалар ва кексалардир.

Яна бир янгилик шуки, Иордания қироли сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузини текшириш ва Фаластиндаги кескинликни пасайтириш мақсадида ўтказилган 2023 йил Қоҳира Тинчлик етакчилари конференциясида таькидлади:Ғазонинг кучли бомбардимон қилиниши мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва уруш жиноятидир.

Абдуллоҳ иккинчи давом этди:Ғазонинг қамал қилиниши ва Ғазода халқимизнинг ўлдирилиши ва оч қолиши халқаро сукунат соясида ўтмоқда.

Қирол Абдуллоҳ деди:Ёқилғи, инсонпарварлик ёрдами ва дори-дармонлар Ғазога тўлиқ бориши керак, фаластинликларнинг кўчирилиши эса бизнинг қизил чизиғимиздир.

Қувайт валиаҳд шаҳзодаси Шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ушбу анжуманда сионистик режимнинг Фаластинликларга қарши жиноят ва ҳужумларини қоралар экан, тинч аҳоли ҳимоясини талаб қилди. Ал-Аҳмад Ал-Жобир ўтиш жойларини очишга ва Ғазодаги фаластинликларга ёрдам етказилишига чақирди.

Муҳаммад Шиа ал-Суданий, Ироқ Бош вазири ҳам 2023 йил Қоҳира тинчлик конференциясида шундай деди:Фаластин халқи геноцидга дуч келмоқда ва Ғазодаги жиноятларни ва фаластинликларнинг қочқинлар уйлари остида кўмилишини сўз билан тасвирлаб бўлмайди.

Ёрлиқ