октябр 22, 2023 18:30 Asia/Tashkent
  • Ғазо сектори жанубидаги UNRWA маркази ваҳшиёна бомбардимон этилди
    Ғазо сектори жанубидаги UNRWA маркази ваҳшиёна бомбардимон этилди

Фаластин ОАВлари Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шаҳрида ОНРУА- UNRWA мактаби шафақтсизарча бомбардимон этилгани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун сионистик режим армияси Ғазо урушининг 16- кунида  юзлаб фаластинлик  бошпана изловчилар жой олган  UNRWA (БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам ва иш юритиш агентлиги)  марказларидан бирини бомбардимон қилди.

Хон-Юнисдаги сионистик режимнинг ушбу ҳужум қурбонлари сони ҳақида ҳозиргача аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим бир неча кун аввал ушбу мактаб ва унинг атрофини кириш эшигини нишонга олди ва бугун унинг биноларини бомбардимон қилди.

UNRWAга алоқадор қочқинлар марказининг  директори  Ҳамад Шовидаҳ  бизга ушбу мактаблар хавф остида эканлиги ва уларнинг хавфсизлинини таъминлай омласлигини маълум қилди аммо қоладиган жойимиз йўқ деб таъкидлади.

UNRWA энди бизга ҳеч қандай хизматларни тақдим этмайди. Биз халқаро ҳамжамиятдан  қочқинлар марказлари   хавфсизлигини таъминлашни сўраймиз.

Исроил режимини Ғазо секторини тинимиз бомардимон қилишари соясида бу ҳудуд аҳолиси  UNRWA га қарашли баъзи касалхоналар ва мактабларга бошпана топди ва бир ҳолатда 10 мингдан ортиқ фаластиник қочқинлар жумладан кўп сонли болалар ва аёллар қочқинлар марказида тўпланишди.

Аммо сионистик режим армияси бу марказ ва мактабларни зудлик билан эвакуация қилиш кераклиги билан таҳдид қилмоқда.

Ёрлиқ