октябр 24, 2023 19:18 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимниг Ғазо ҳужумида Қозоғистон фуқароси шаҳид бўлди
    Сионистик режимниг Ғазо ҳужумида Қозоғистон фуқароси шаҳид бўлди

Қозоғистон ТИВ ишғол қилинган ҳудудлар ва Ғазо бўлгасида бу мамлакат фуқаросини шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қозоғистон ТИВ бугунги баёнотида болалар қотили бўлган сионистик режимнинг бомбардимонлари натижасида Ғазо секторида бу давлат фуқароси шаҳид бўлганини хабар қилди.

Қозоғистон ТИВ хабарида келтирилишича,  афсус ки бу қозоқ фуқаросинингФаластин фуқароси бўлган 23 ёшли қизи  у билан бирга шаҳид бўлган.

Ушбу қозоғистонлик аёл узоқ вақт давомида  Фаластин  фуқароси бўлган турмуш ўртоғи билан Ғазода яшаб келган.

  Ғазо бўлгасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги  сионистик режим ўтган соатларда фаластинлик оилаларга қарши 47 та қоттиллик содир этди ва бу жиноятлари оқибатида  704 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини  маълум қилди.

Бу вазирлик шунингдек Ғазо секторидаги фаластинилк шаҳидлар сонини 5 минг 791 кишига етганини улардан 2 минг 360 нафари болалар ва 1 минг 292 нафари аёллар эканинни эълон қилди.

Ғазо бўлгасидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  матбуот котиби Ашраф Ал-қадра ҳам Ғазо сектори бугун қонли  соатларни бошдан кечирмоқда ва  сиоинстик режим Ғазо секторидаги 400 та ҳудудни нишонга олганини тан олди деб таъкидлади.

Ёрлиқ