октябр 26, 2023 10:08 Asia/Tashkent

Фаластин матбуоти, Сионистик режим ишғол кучларининг Ғазо шаҳри марказидаги бир ҳудудга уюштирган бир ҳужумида 126 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини ва яраланганини маълум қилди.

Ал Жазеера телеканалига кўра, чоршанба куни кечқурун Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди:Исроилнинг Ғазо шаҳридаги Элимук ҳудудига уюштирган кучли ҳужумида 26 Фаластин фуқароси шаҳид бўлди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна ушбу ҳужумда 100 дан ортиқ кишининг жароҳатланганини маълум қилди.

Баъзи манбалар бу ваҳший ҳужум вайроналари остида баъзи одамларнинг қолиб кетганини ҳам хабар қилмоқда.

Сионистларнинг жиноятларига жавобан Фаластин қаршилик кучлари 2023 йил 7 октябр, шанба кунидан бошлаб Ғазо секторидан сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги позицияларига қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади.

Амалиёт бошидан бери қаршилик жангчилари билан кураша олмаган сионист армия Ғазодаги турар-жойлар, шифохоналар, диний марказлар ва мактабларни очиқ жиноят сифатида бомбардимон қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, сионистик режимнинг тажовузи 6546 киши, жумладан 2704 нафар бола шаҳид бўлди.

Бу вазирлик яна Ғазодаги ярадорлар сонини 17439 нафар деб эълон қилди.

Ёрлиқ