октябр 30, 2023 10:52 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армияси Ғазога қуруқликдан ҳужум уюштира олмаслигини тан олди
    Сионистик режим армияси Ғазога қуруқликдан ҳужум уюштира олмаслигини тан олди

Исроил режими армияси матбуот котиби АҚШ ва Ғарб давлатларининг кенг ва ҳар томнлама қўллаб-қувватлашига қарамай. бу режимнинг Ғазо бўлгасига қуруқликдан ҳужум қила олмаслигини тан олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим армиясининг ҳарбий наттоғи кеча ўтказган матбуот анжуманида,  Ғазога қуруқликдан ҳужум қилиш жуда қийин ва мураккаб  бўлиб кучларимиз учун кўп хавф туғдиради деб таъкидлади.

Исроил режими ҳарбий матбуот котиби бу баёноти қаршилик ҳаракатига қарши урушда мағлубият ва Ғазога ҳужум қила олмаслигини ошкора тан олишдан ўзга нарса эмас, бироқ босқинчилар қаршиликдан олган қаттиқ зарбаларни яшириш учун Ғазо бўлгасини шафқатсиз ва  жиннийлик билан бомбардимон қилишда ва тинч аҳолини шаҳид қлишда давом этмоқда.

Тел-авив режими ОАВлари ҳам  сионистик режимнинг уруш кабинети аъзоларини Ғазо билан уруш қийин экани ҳақидаги баёнотларини танқид қилар экан, ҲАМОС ҳаракатини фақат қуруқликдаги ҳужум билан енгиш мумкин эмаслигини тан олди. Зеро унга кўра сионистик режим вазирлар маҳкамасининг уруш учун эълон қилинган мақсадлари ўртасида номувофиқлик мавжуд ва бу вазиятни янада қийинлаштиради.

Сионистик режимнинг " Маарив" газетасининг ҳарбий таҳлилчиси Тал Лио Рам  ўз сўзларида, Исроил режими армиясининг ҳисоб- китобларига асосан  Ғаза бўлгасидаги қуруқликдаги амалиётларини чуқурлаштириб кенгайтирирар экан, Ҳизбуллоҳ Ливан ҳудудадан   ўз кучлари ва реактив чораларини босқичма босқич оширишга ҳаракат қилммоқда деб изоҳлади.

Ёрлиқ