ноябр 01, 2023 10:56 Asia/Tashkent
  • Суриядаги АҚШнинг ноқонуний базаси яна ҳужумга учради
    Суриядаги АҚШнинг ноқонуний базаси яна ҳужумга учради

Айрми манбалар Сурия шарқиаги Дейр-уз-зувр шаҳридаги АҚШнинг ноқоунний ҳарбий базасига навбатдаги ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги саайтининг хабар қилишича айрим манбалар Суриянинг Дейр-уз-зувр шаҳридаги АҚШ ҳарбий базаси навбатдаги ракета ҳужумига учраганини тасдиқлади.

Куни кеча ҳам Дейруз-зувр вилояти шимолии -шарқида жойлашган Конико кони яқинидаги АҚШ базаси нишонга олинганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон матбуот котиби Пат Райдер ҳам сўнгги 2 ҳафта ичида Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларига 27 марта ҳужум уюштирилганини маълум қилди.

АҚШ минтақада жойлашган ўз кучларини қўллаб- қувватлаш учун Ғарбий Осиёга қўшимча 300 аскар юбормоқда.

Ғазо бўлгасида Фаластин халқини қатл этишда АҚШ режими сионистик режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватланганидан сўнг қаршилик кучлари АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ноқонуний базаларига ҳужумларини кучайтиришди.

Ёрлиқ