ноябр 20, 2023 12:23 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари давомида шаҳидлар сони 13 минг нафарга етди
    Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги жиноятлари давомида шаҳидлар сони 13 минг нафарга етди

Кеча якшанба куни Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати, сиоинстик режимнинг бу секторга бостириб кириши бошланганидан бери, Ғазода 13 мингдан ортиқ инсонлар шаҳид бўлгани улардан 5 минг 500 нафар болалар ва 3 минг 500 нафардан ортиғи аёллар эканлигини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим бомбардимонлари давомида,  ҳозиргача 6 мингдан ортиқ одам бедарак юқолган улардан 4 минг нафари аёллар ва болалардир. Бундан ташқари Исроил режимни Ғазо бўлгасига қилган ҳужумлари чоғида 30 минг киши жароҳатланган улрадан 75 фоизидан ортиғини болалар ташкил қилмоқда.

Мазкур идора шунингдек сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужумларида 201 нафар шифокор ва 22 нафар полициячи шаҳид бўлган. Бу бомбардимонларда 97 та ҳукумат маркази ва 83 масжид бутунлай вайрон бўлган, 166 та масжид эса қисман вайрон қилинган.

Шунингдек БМТнинг Аҳоли жамғармаси-  UNFPA уруш бошланганидан бери Ғазо секторида шаҳид бўлганларининг 70 фоизи аёллар ва болалардир, деб хабар берди.

"Аёллар ва болалар яшашга лойиқ ва улар ҳарибй нишон эмас... уршни ҳозир тўхтатинг", деб ёзди бу жамғарма ўз ижтимоий тармоғида.

Фаластин маъмуриятининг Ғазодаги матбуот хизмати ҳам сўнги статистик маълумотларида шаҳид бўлган журналистлар сонини 60 нафарга етганини маълум қилди.

Бошқа бир хабарга биноан сионистик режим жангарилари кеча Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиётида 7 нафар аскари ҳалок бўлганини  тасдиқлади.

Ёрлиқ