ноябр 20, 2023 13:00 Asia/Tashkent
  • Яман армияси матбуот котиби: сионистик режим кемалари биз учун қонуний нишонга айланади
    Яман армияси матбуот котиби: сионистик режим кемалари биз учун қонуний нишонга айланади

Яман армияси матбуот котиби, Исроил режимининг кемалари ва ёик бу режим билан ҳамкорлик қилувчи барча кучлари Яман қуролли кучлари учун қонуний нишон бўлишлари ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Яман қуролли кучлари матбуот котиби, Яҳё Сариъ Яман ҳукумати раҳбарининг фармойишлари ва Фаластин халқи олдидаги маънавий ва диний масъуилятлар доирасида Яман денгиз флоти Қизил денгизда ҳарбий амалиётлар ўтказиб Исроил режими кемасини ўз назоратига олиб қирғоққа олиб чиқишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Яҳё Сариъ ўз сўзларида Қизил денгизда фуқаролари фаол бўлган барча мамлакатлардан Исроил режими кемалари билан ҳамкорлик  қилмасликни сўради.

Яман Қуролли кучлари матбуот котиби шунингдек, сионист душманга қарши ҳарбий амалиётлар ҳам Ғазо бўлгасида боситириб кириши ва Фаластин халқига қарши жиноятлар тўхталгунича давом этишини таъкидлади.

Яманнинг ушбу расмийси ўз сўзларида сионистик режим минтақа  хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳамда халқаро ўтиш жойларини хавф остига қўйганини баён этиб агар халқаро ҳамжамият митақада хавфсизлик ва барқаорликни можаролар доирасида кенгаймаслигини истаса, сионистик режимнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатиши керак деб аниқлик киритди.

Исроил режими армия  матбуот котиби Даниэл Ҳагар ҳам  Яман қуролли кучлари томонидан бу режимга тегишли кеманинг қўлга олинганига жавобан бу ҳаракат глобал миқёсда хавфли ҳодисадир деб айтди.  

Сиоинстик режим армияси матбуот котиби сўзларининг бошқа қисмида,  бу кема Исроилга тегишли эмас ва унда бирорта исроиллик  бўлмаган, деб иддао қилди.

Эсатиб ўтамиз, кемада 52 киши бўлган, уларнинг барча ҳибсга олинган ва экипаж ва унда бўлганларнинг барчаси, фуқаролигини аниқлаш учун  сўроқ қилинмоқда.

Ёрлиқ