ноябр 25, 2023 18:23 Asia/Tashkent
  • ҲАМАС: Қаршилик сионист душманга катта талофатлар етказди
    ҲАМАС: Қаршилик сионист душманга катта талофатлар етказди

Ҳамаснинг юқори мартабали аъзоси “Ал-Ақсо тўфони” операцияси қаршилик сионист душманга катта талофатлар берганини ва бу режим ҳеч қачон ҳеч нарсага эриша олмаслигини исботлади, деди.

Ливаннинг ЛБС телеканалига кўра, шанба куни Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас)нинг Ливандаги вакили Аҳмед Абдулҳодий айтди:Агар душман ўт очишни тўхтатишни узайтирмоқчи бўлса, биз ҳам Фаластин халқининг азоб-уқубатларининг камайишини истаймиз, лекин сионист душман урушни қайта бошламоқчи бўлса, биз унга катта зарар етказамиз.

Ҳамас ҳаракатининг Ливандаги вакили қўшимча қилди:сионист душман ҳужумларининг бошидан бери ҲАМАСни тор-мор этиш ва йўқ қилиш каби шиорларни айтарди ва бугун бу Фаластин қаршилик ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш учун билвосита музокаралар олиб бормоқда. Унда сионист тинч фуқаролар фаластинлик маҳбуслар, жумладан, болалар ва аёллар эвазига озод қилинади.

Абдулҳодий сулҳни узайтириш имконияти ҳақида шундай деди:Дастлаб, сулҳ 4 кунга мўлжалланган ва унинг келишувига риоя қилганларнинг барчаси узайтирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Ҳамаснинг Ливандаги вакили таъкидлади:150 фаластинлик маҳбус учун 50 нафар сионист тинч фуқарони озод қилишга қарор қилинди ва бу рақам янада ошиши мумкин.

Бошқа хабарга кўра, Хамас сиёсий идораси раҳбари маслаҳатчиси Тоҳир ан-Нуну келишув шартлари бузилаётгани бўйича сионистларни оғоҳлантириб, шундай деди:Босқинчилар юк машиналарининг кириб келиши билан боғлиқ бандларга риоя қилмаган. Агар ишғолчилар Ғазо шимолига ёрдам жўнатишга амал қилмаса, бутун келишув таҳдид остида қолади.

Ал Нуно ҳам шундай деди:Босқинчилар асирларнинг келишуви билан боғлиқ мезонларга риоя қилмадилар. Босқинчи режим бир неча ҳудудда фаластинликларга қарата ўқ узиб, сулҳ битимини бузган ва натижада икки киши шаҳид бўлган.

Ал Нуну таъкидлади:Биз воситачилар ролини олқишлаймиз ва янги келишувларга эришиш учун жиддий музокараларга тайёрмиз.

Ҳамас сиёсий бюроси раҳбарининг маслаҳатчиси қўшимча қилди:Босқинчиларнинг Ғазони қайта босиб олиш ҳақида гапираётгани бир ҳийла. ҲАМАС мавжуд ва унинг илдизлари Фаластин халқида бор.

Доҳа воситачилигида ўтказилган сўнгги музокаралар натижасида тўрт кунлик вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, жумладан, ционист ишғол режими ва Ғазодаги Фаластин қаршиликлари ўртасида маҳбусларни ўзаро озод қилиш бўйича келишувга эришилди. Ўт очишни тўхтатиш ўтган жума куни бошланган.

Ёрлиқ