декабр 12, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • об-ул Мандаб бўғозида яна сионистик режим кемасига ҳужум уюштирилди
    об-ул Мандаб бўғозида яна сионистик режим кемасига ҳужум уюштирилди

Ахборот манбаларидан бири Яман жанубидаги Боб-ул-Мандаб бўғозида сионистик режим кемаси ҳужумга учраганини маълум қилди.

Sabrin News Telegram каналига кўра, Яман соҳиллари яқинидаги Боб-ул-Мандаб бўғозида сионистик режим кемасига денгиз ракетаси билан ҳужум қилингани ҳақида хабар қилди.

Британия денгиз хавфсизлик ташкилоти ҳам  Қизил денгизидаги Боб-ул -мандаб бўғози яқинида хавфсизлик ҳодисаси юз бергани хусусида хабар топгани  ва бу борада текширувлар бошлаганини маълум қилди. Расмий манбалар эса бу хусусда хабар эълон қилгани йўқ.

Айтиш керакки, аввалроқ  Яман кучлари ўз баёнотида, озиқ-овқат ва тиббиё ёрдам Ғазо бўлгасига етиб бўлмаса, сионистик режим ёки босиб олинган Фаластинга мўлжалланган кемаларни ўтишига тўсиқнлик қилишини эълон қилганди.  

Яман Қуролли кучлари ўз баёнотида  босиб олинган Фаластин ҳудудига мўлжалланган барча кемаларнинг ўтишига йўл қўймаслик буйруғи амалга оширилишини таъкидлади.

Бундан олдин ҳам Яман қуролли кучлари Фаластин қаршилик кўрсатиш билан бирдамлик кўрсатиб, сиоинстларнинг Ғазода содир этаётган жиноятарни қоралаб Қизил денгиз жанубида сионистларнинг кемасини қўлга олганди.

Ёрлиқ