декабр 18, 2023 12:39 Asia/Tashkent
  • Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш шаҳидлари бўйича алоҳида статистикасини эълон қилди
    Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги уруш шаҳидлари бўйича алоҳида статистикасини эълон қилди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо сектори уруши давомида ҳозиргача шаҳидларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар эканлигини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Рамаллаҳдаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан 15 декабргача шаҳид бўлган 18 минг 800 дан ортиқ фаластинликлардан 70 фоизи аёллар ва болалар эканлигини таъкидлади.

Фаластин ССВ шаҳидлар орасида 300 нафардан ортиқ тиббиёт ходими, 86 журналист, 135 нафар БМТ ходими ва тахминан 35 нафар шаҳар ходими бўлганини қўшимча қилди.

Бу вазирлик шунингдек мазкур даврда 51 минг 100 нафардан ортиқ инсонлар жароҳат олгани ва яна яраланган ўнлабкиши ҳисобда келтирилмаган деб изоҳлади.

Фаластин Соғлиқни сақлша вазирлиги вакиллари ҳам Ғазо секторидаги 36 касалхонадан фақат 8 дан бир қисми қисман фаол бўлиб стационар бўлимларда тўлдириш даражаси 206 фоиз ва махсус бўлимларда 250 фоизни ташкил қилмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ