декабр 20, 2023 12:49 Asia/Tashkent

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувда сиоинсти крежим жиноятларининг 75 кунидан кейин, қаршилик ҳали ҳам мустаҳкам, устувор ва кучли эканлигини билдирди.

Кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдулоҳиён  юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳрондан Доҳа шаҳрига борди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМАС сиёсий идораси етакчилари Исмоил Ҳания  Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдлоҳиён билан учрашувида,  Ғазо бўлгасидаги ўзгаришларга ишора қилиб шубҳасиз сиоинст режимнинг Ғазо аҳолисига қарши ҳарбий тажовузи мисли кўрилмаган ҳужум бўлиб бу режимнинг Ғазо халқига қарши ҳаводан, денгиздан ва қуруқликдан жуда кўп ҳужумлари ҳамон кузатилмоқда деб  таъкидлади.

Ҳания бу учрашувда сионистик режим ва  унинг иттифоқчилари шу йўл билан қаршилик ҳаракатини йўқ қилиши ва оқ байроқ кўтаришга мажбур қилиш мумкин деган хом хаёл қилгандилар аммо 75 кунлик сионистик режимнинг ваҳшиёна ҳужумлари , жиноятлари , оммавий қирғинлари  ва бу режим бошлаган куйдирилган ер сиёсатидан кейин ҳам қаршилик кучлари майдонда мустаҳкам ва барқарор бўлиб, сионистик режимга катта зарар етказмоқда деб эълон қилди.

ҲАМАС ҳаракати сиёсий идораси етакчиси Эрон ТИВ раҳбарининг Ғазо бўлгасидаги воқеаларни кузатиш борасидаги ҳаракатлари учун миннатдоричлик билдириб бу ууруш давраисда  Амир Абдуллоҳиённинг Доҳага тўртинчи сафаридир ва бу учрашувлар сионистик режим Фаластн халқига қарши бошлаган  соясида бўлиб ўтмоқда деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки сионистик режим армиясининг Ғазо бўлгасига қарши 7-октябр бошлаган ва ҳозиргача давом этаётган йиртқичларча ҳужумлари ва жиноятлари оқибатида 19 минг 667 фаластинлик шаҳид бўлиб 52 минг 586 киши жароҳатланган.

Ёрлиқ