декабр 21, 2023 13:19 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида Ғазо жанубида яна 27 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистлар ҳужумида Ғазо жанубида яна 27 фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластин ОАВлари, сионистик режим армияси томонидан Ғазо жануби ҳудудлари бомбардимон этилганида, камида 27 фаластинлик шаҳид бўлиб, ўнлаб нафар ҳам жароҳатланди деб маълум қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, бугун пайшанба эрталаб сиоинстик режимнинг   Ғазо секторига ҳужумлари давомида,  бу сектор жанубидаги  Хон Юнис шаҳрида икки фаластинлик уйи бомбардимон қилинди ва бу ҳужумда камида 27 фаластинилик шаҳид бўли ўнлаб нафар жароҳатланди.

Фаластин маъмуриятининг ахборот манбалари ҳам чоршанбага  ўтар кечаси тарқатган баёнотида,  7-октябрдан бери Ғазода шаҳид бўлганлар сонини 20 минг нафардан ошган ва  рақамдан 8 минг  нафари болалар ва 6 минг 200 нафардан ортиғи аёллар эканлинии эслатди.

Мазкур ахборот манбага кўра, ҳозиргача сиоинстлар ҳужумида, Ғазода 52 минг 600 нафардан ортиқ фаластинлик жароҳат олган.

Бошқа томондан бугун эрталаб, Фаластин ОАВ Ғазо бўлгаси шимолидаги Жабалия лагери яқинида қаршилик кучлари ва сионистик режим жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берганини эълон қилди.  Сионистик режим армияси матбуот котиби ҳам  Ғазо бўлгаси шаҳрининг янги маҳаллаларида жумладан Ад-Дариж ва Ат-Тафаҳ да ҲАМОС ҳаракатиа кучлари билан қуруқликдаги уруш олиб бораётганини таъкидлади.

ҲАМОС Исломий қаршилик ҳаракати ҳарбий қаноти бўлган Қассам батальонлари матбуо котиби Абубуайда ҳам бугунги баёнотида  ушбу батальон кучлари  ўтган 72 соат ичида  сионистик режимнинг 41 та зирҳли машиналарини йўқ қилинганини хабар қилди.

Ёрлиқ