декабр 28, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 21 минг кишидан ошди
    Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 21 минг кишидан ошди

Ғазо сектори ССВ бу сектордаги шаҳидлар сонининг 21 минг 110 кишига ва ярадорларининг сони эса 55 минг 243 нафарга етганини хабар қилди.

Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги бу сектордаги шаҳидлар сонининг 21 минг 110 нафарга ва жароҳатланган шахслар сонининг 55 минг 243 кишига етганини маълум қилди.

Ғазо ССВ ўз хабарида кечадан бери босқинчи сионисти креэим жангариларини Ғазодаги кўп оилалага  оилага қарши 16 марта қатлиом уюштирганида, 200 га яқин шаҳид ва 325 киши яраланганини қўшимча қилди.

Шунингдек сиоинстик режим армиясининг бомбардимонаридан кейин, Хон Юнис шарқидаги Маан ва Абсан ҳудудидан 4 нафар шаҳиднинг жасадлари, Жабалия лагерининг шарқидаги бир уйдан 20 нафра шаҳиднинг жасадлари вайронлар остидан олиб чиқилгани айтилади.

Фаластин Ислмоий Жиҳод ҳарбий бўлими Ал-Қудс батальонлари ҳам Наҳал Увз шаҳрини 107 ракета ва миномет билан нишонга олганликларини ва пулемет каби қуроллар билан Ғазода олдинга силжиш ўқларида сиоинст жангарилари билан оғир тўқнашувга киришганини таъкидлади.

ҲАМОС ҳаракати ҳарбий қаноти бўлган Изуддин Қассам батальонлаи ҳам  Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳри шимолида тўртта ҳарбий булдозер ва бир Меркава танкини нишонга олганликларини қайд этди.
Сионистик режим армиясии ҳам Ғазо секторидаги урушда бу режимнинг яна 3 жангариси ҳалок бўлгани ва бу сектордаги амалиёт чоғида яна 3 аскари оғир жароҳат олганини тасдиқлади.

Сиоинстик режимнинг Ғазо секторига қуруқлик ҳужуми бошланганидан бери ҳозиргача бу режимнинг 173 аскари ҳалок бўлган. Исроил режими  эълон қилган статистик маълуотлари ҳам Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери ҳалок бўлан сиоинстлар сони 501 нафарга етганидан далолат бермоқда.

Ёрлиқ