декабр 29, 2023 19:14 Asia/Tashkent

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати кучлари фаластинликларни қўллаб-қувватлаш операциялари давомида ишғол остидаги Фаластиннинг шимолий ҳудудлари ва бу ҳудудларда босқинчи кучлар позицияларига ҳужум қилдилар.

Бугун -жума куни эрталабдан  ишғол остидаги баъзи жойларда жумладан  Азирут, Шумира ва Ғарбий Жалилда, Ҳайфанинг шимолий чеккасигача ҳамда юқори Жалил ва Эсба Ал-Жалилнинг айрим ҳудудларида тревога ва хавф сигнали эшитилди.

Қуддусни босиб олган режим матбуот котиби ҳам Ливан ҳудудидан учирилган  учувчисиз учоқлар ҳавода кўтарилгач сигнал берилганини хабар қилди.

Шунингдек сионистик режим армияси матбуоти котиби ҳам Ливандан учирилган Ҳайфа осмонида шубҳали учувчисиз дронлар билан кураши учун аҳвол ҳужумидан мудофаа фаолиятини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ливан Исломий қаршилик ҳаракати ҳам Ғазо  сектори мазлум халқи ва Фаластин қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  6 амалиёт ўтказганини маълум қилди ва сиоинстик режим ҳам Ливандан ишғол остидаги Фаластин томон юзта ракета учрилигани ва 10 ҳарбий дрон учирилганини тасдиқлади.

Ливан қаршилик гуруҳи  ишғол остидаги Рамот Нафтали базасида босқинчи режим ҳарби машинасини нишонга олиб йўқ қилганини қўшимча қилди.

Қаршилик кучлари шунингдек ишғол остидаги Шаба ва Рамим ҳудудларидаги Самага базасини ҳам алоҳида амалиёт жараёнида нишонга олди.

Сионистик режим матбуот котиби  зирҳга қарши ракета ва 20 та  Катюша ракетаси  ҳужумида Kiryat Shmoune га зарар етказилгани хабар қилди.

Ёрлиқ