Январ 02, 2024 12:56 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг ҳаво ҳужумларида Ливан Ҳизбуллоҳининг 4 аъзоси шаҳид бўлди
    Исроил режимининг ҳаво ҳужумларида Ливан Ҳизбуллоҳининг 4 аъзоси шаҳид бўлди

Кеча Ливан Ҳизўбуллоҳи ҳаракати сионистик режимнинг Ливан жанубидаги ҳудудга уюштирган ҳужумларида ўзининг 4 нафар аъзосини шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Кеча ОАВ ҳам босқинчи Исроил режими қирувчи самолётлари Ливан Жанубидаги Ан-Нақура қишлоғини иккита ракета билан нишонга олгани ҳақида хабар қилди. Шунингдек Ал-Маёдин телеканали ҳам  сионистик режим учувчисиз учоқларини Ливан жанубидаги Ал-Лабуне ҳудудини бомбардимон қилганини  маълум қилди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам босиб олинган Фаластин шимолидаги бу режим ҳарбийларига тегишли Ҳадб-ал-бастоон базасини нишонга олди.

Ал -Маёдин телеканалига кўра,  Ҳизбуллоҳ ҳаракати мужоҳидлари  босқинчи сионистик режим жангариларининг " Абод" ҳарбий позициясига  тегишли қуроллар билан ҳужум қилиб бу режимнинг бир қанча жангарисини нишонга олди.

Бундан ташқари Ливан Исломий қаршилик ҳаракати ўз баёнотида Ҳанита базаси атрофида  босқинчи режим жангариларини  тегишли қуроллардан фойдаланиб нишнга олганини маълум қилди.

Ёрлиқ