Январ 02, 2024 16:48 Asia/Tashkent
  • Яман: АҚШ ва Британия оғир товон тўлайди
    Яман: АҚШ ва Британия оғир товон тўлайди

Яман миллий Нажот ҳукумати расмийлари АҚШ армияси ҳужумига жавобан Вашингтон ва Лондон Яман денгиз флотига қилинган ҳужум учун катта тўлов ва товон тўлайди деб эълон қилди.

Кеча АҚШ коалицияси Қизил денгизда Яман ҳарбий-денгиз кучларининг қайиғига ҳужум қилганида  10 нафар яманлик аскар шаҳид бўлди.

Яман мамлакат Миллий нажот  ҳукумати матбуо котиби сиёсий идорасининг юқори мартабали аъзоси Али Ал-Қаҳум  Қизил денгизда Яман денгиз флотии қайиғига қилинган ҳужум АҚШ коалицияси ёпа олмайдиган эшикни очади деб огоҳлантирди.

У шунингдек АҚШ коалицияси Яман денгиз флоти қайиғига ҳужум қилиб ҳеч қачон осонликча чиқиб кета олмайдиган ва улар учун баҳоси баладнд бўладиган урушни алангалади деб изоҳлади.

Шунингдек Яман Миллий Нажот ҳукумати сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад Ал-Бахитий ҳам Вашингтон режими жиноятлари жавобсиз қолмаслигини  таъкидлади.

Яман армияси матбуот котиби Яҳё Сариъ ҳам АҚШ кучлари Қизил денгизда Яман кучларининг қайиқларини нишонга олиш оқибатлари учун тўлов тўлайди деб қайд этди.

Яҳё Сариъ

 

Сариъ  барч мамлакталар  Қизил денгизда қамалиб қоладиган АҚШ кучларининг ёвуз режаларига тушмасликни маслаҳат берди.

АҚШ кучларининг Қизил денгиздаги сионистик режим кемаларини ҳимоя қилиш ҳаракати Яманнинг Ғазо халқини қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилмайди деб изоҳлади у.

Ёрлиқ