Январ 07, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужумида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг 5 аъзоси шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужумида Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг 5 аъзоси шаҳид бўлди

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ Ислмо қаршилик ҳаркати сиоинстик режимнинг Ливна жанубига уюштирган ҳужумларида ўз аъзоларидан 5 нафарини шаҳид бўлганини эълон қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида,  ишғол остидаги ҳудудларнинг Авивим шаҳарчасидаги сионист жангарилари тўпланган жой қаршилик кучлари томонидан нишонга олинганидан кейин, бугун сиоинстике режим армияси Ливан жанубига ҳужум қилганини маълум қилди.

Илгари Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам Фаластин Ислом қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси ўринбосари  Солиҳ Ал-Арурийнинг террор этилганига жавобан  аллақачон сионистларга жавоб қайтаргани ва босиб олинган Фаластин шимолидаги турли ҳудудлардаги  Исроил режимининг Мирон стартегик ҳаво базасига ракеталар отганини таъкидлади.

Исроил режимининг чегарадаги ҳарбий марказлари қаршилик  кучлар томонидан кўп маротаба нишонга олинган ва бу режим жангарилари Ҳизбуллоҳ ҳужумларидан қўрқиб қочиб кетган.

Кеча ҳам Ливан Ислом қаршилик ҳаракати босқинчи сионистларнинг Ливан жанубига қилган  ҳужумларига жавобан ишғол остидаги  Фаластин шимолидаги сионистик режимнинг жосуслик штабига ўнлаб ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилди.

Ёрлиқ