Январ 11, 2024 18:13 Asia/Tashkent
  • Араб Лигаси Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши шикоятини қўллаб-қувватлади
    Араб Лигаси Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши шикоятини қўллаб-қувватлади

Араб Лигаси бош котиби Жанубий Африканинг Ғазо секторидаги уруш иртлаи сабаб сионистик режим устидан Гаага Халқаро судга шикоят қилганини қўллаб-қувватлади.

Ан-нашра ахборот агентлигинг  бугунги хабарига кўра,  Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт  ахлоқ ва инсоний қадриятларга асосланган сионистик режимга қарши принспиал позицияни эгаллаган Жанубий Африка ҳукуматига миннатдорчилик билдириб, Араб Лигаси жанговар ҳаракталарни тўхтатиб, фаластинликлар қонини тўкишнинг олдини оладиган адолатли ҳукм чиқраишга умид қилади деб таъкидлади.

Жанубий Арфика мамлакатнинг сионистик режим етакчиларини Халқаро судда суд қилиш талаби эса АҚШ президенти Жо Байден  маъмуриятини Жанубий Африканинг Исроил режими устидан шикоятини танқид қилгани пайтидадир.

Жанубий Африканинг Исроил режимига қарши шикояти мавзуси эса шундай бир шароитдадирки, Ғазо секторида урушнинг 97-кун давом этмоқда ва бу ҳудуд ҳамон сионист босқинчилари армияси томонидан ўққа тутилмоқда.

Исроил режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этишида яна икки журналист шаҳид бўлди ва шаҳид бўлган журналистлар сони 114 нафарга етди деб хабар қилган Фаластин маъмуриятининг ахборот бўлими.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича сиоинстик режим армиясининг 7-октябрдан бери Ғазодаги  жиноятлар оқибатида 23 минг 357 киши шаҳид бўлган ва  59 мингдан ортиқ киши жароҳатланганини эълон қилди.

Ёрлиқ