феврал 07, 2024 17:18 Asia/Tashkent
  • ҲАМОС ҳаракатининг етакчиларидан бири: биз Ғазодаги урушни бутунлай тўхтатишни қидирмоқдамиз
    ҲАМОС ҳаракатининг етакчиларидан бири: биз Ғазодаги урушни бутунлай тўхтатишни қидирмоқдамиз

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОСнинг етакчиларидан бири Маҳмуд Ал-Мардовий биз илгари эълон қилганимиздек, ҳар бир музокара , таклиф ва лойиҳада Ғазо секторида урушни бутунлай тўхтатишни қидирмоқдамиз деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ссиоинсик режим , Миср, АҚШ ва  Қатар музокараичлари ўтган якшанба куни Париж шаҳрида урушни тўхтатиш ва ҲАМОС ҳаракатининг сиоинст аисрларини озод қилиш бўйича келишувга эришганди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин Исломий қаршиилк ҳаракати -ҲАМОС ҳам кеча бу ҳаракатнинг Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш таклифига жавобини Қатар ва Миср расмийларига етказганини эълон қилди.

Сиоинстик режим ўз маҳбусларини қидираётгани каби ҲАМОС ҳаракати ҳам музокараларда Исроил режими қамоқхоналаридаги ўз маҳбусларини озод қилишни қдирмоқда деб изоҳлади Ал-Мардовий.

ҲАМОС расмийси Ал -Ақсо телеканали билан суҳбатда, Миллий маслаҳатлашувлар асосида ҲАМОС ҳаракати аниқ жадвалда уруш ва сулҳ бўйича Париж ташаббусига тузатишар киритди ва бу ислоҳотлар урушни тўхтатиш, қайта қуриш, қочқинларни қайтириш ва аҳолини зудлик билан бошпана билан таъминлаш, ярадорларни эвакуация қилиш ва Ғазо сектори блокадасини олиб ташлаш билан боғлиқ деб таъкидлади.

ҲАМОС Бош котиби ўринбосари Муҳамад Ал-Ҳиндий ҳам ўт очишни тўхтатиш режасини сионистик режимни қутқариш йўли эканлигини эслатиб, бу режага жавобан биз ҳужумларни тўхтатиш, сионист жангариларини Ғазони тарк этиши ва бу ҳудудни қайта итклашни ўз ичига олган асосий тамойилларга урғу берамиз деб эълон қилди.

Ёрлиқ