март 15, 2024 17:55 Asia/Tashkent

Исроил режими жангарилари фаластинлик намозхонларнинг кириб келишини олдини олиш мақсадида Масжид-ул -Ақсо масжидига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Қуддусни ишғол қилган режим томонидан кўрилган чораларга қарамай, ўн минглаб фаластинлик намозхонлар Рамазон ойининг биринчи жума намозини ўқиш мақсадида Қаландия назорат пунктидан ўтиб Масжид-Ал -Ақсо тоомн йўл олишди.

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ҳам сионистик режимни Ал-Ақсо ё ўзи Масжид-ул -Ақсога темир тўсиқлар ўрнатилиши,  бу муқдадас масканга қарши ҳаракатларни давом этаётгани ҳақида огоҳлантириб, Фаластин халқи хушёр ва ишғолчи бу режимнинг саъй- ҳаракатларига жим турмайди деб эълон қилди.

ҲАМОС ҳаракатининг етакчиларидан бири Усома Ҳамдон ҳам ҳужумларнинг якуний тўхташи ва фаластинлик қочқинларни ўз ватанига қайтиши  халққа ёрдам бнриш ва фаластинлик  асирларни алмашиш ғоясини тақдим этдик  ва сионистик режимнинг бизнинг режамизга қарши чиқиши Тел-Авивнинг Фаластин халқига ҳужум қилишда туриб олишини англатади деб айтди.

Ҳамдон ўз сўзларида агар АҚШ ҳукумати жиддий бўлса,  Қуддусни ишғол қилган режимн ҳужумларини қоралаши ва яна яроқ юборишни тўхташи керак аимо аксича президент Жо Байден маъмурияти фаластинликлар қонини тўкишда шерик деб қўшимча қилди.

Гарчи сионистик реим билан тўғридан -тўғри тўқнаш билан якунланса ҳам Ал-Ақсо масжидига кириш ҳар бир фаластинликинг ҳуқуқидир деб таъкидлади ҲАМОС ҳаракатининг ушбу етакчи аъзоси.

Ёрлиқ