март 31, 2024 19:01 Asia/Tashkent

Италия, Норвегия, АҚШ, Япония ва Марокаш халқлари босқинчи сионистик режим жангарилари томониданҒазо бўлгасида яшовчи фаластинликларнинг оммавий қирғин этилишини қоралаб, яна бир марта кенг намойишлар ўтказишди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилиишча, кеча Италия пойтахти Рим шаҳрида  минглаб одамлар қўлларида Фаластин байроқлари ва Ғазо сектори аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун ёзилган плакатларни кўтариб бу шаҳарнинг марказий кўчаларига чиқишди. Намойишчилар урушни тўхтатиш ва оташкесим ўрнатишни талаб қилишди.

Италия пойтхати Рим шаҳрида сионистик режимга қарши намоийишлар билан бир вақтда бу мамлакатнинг Милан ва Турин каби бошқа йирик шаҳарларида ҳам шунга ўхшаган намойшлар бўлиб ўтди.

Норвегия мамлакати пойтхати -Осло шаҳрида Фаластин халқини қўлла.- қувватлаб босқинчи сиоинстик режимнинг Ғазога қарши жинятарига чек қўйишни талаб қилиб намойишлар ўтказилди.

АҚШнинг Сан -Франциско шаҳридаги фаластинлик тарафдорлари ҳам рамзий ҳаракатида ишғолчи сиоинстик режимга ёрдам ва кўмак бериш мақсадида ҳаракатни бошлаётан ҳарбий кеманинг ҳаракатига тўсқинлик қилишни намойиш этдилар.

Япония мамлакати пойтахти-Токио шаҳрида ҳам Ғазо бўлгаси аҳолисини қўллаб-қувватлаш ва сохта сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши тажовузларни тўхтаишга ҳаракат қилиш мақсадида намойиш ўтказдилар.

Мағриб -Марокаш  мамлакатида минглаб одамлар Фаластин халқи билан бирдамлик эълон қилиб геноцидчи сионистик режимнинг Ғазога қарши урушини қоралаб намойиш ўтказишди.

Мағрибнинг 52 шаҳридаги намойишчилар фаластинлик ва Ғазо аҳлини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ғазо ССВ  сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги тажовузи шаҳидлари сони 32 минг 705 кишига етгани ва уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканлигини ҳамда 75 минг 190 нафар ҳам яраланганини хабар қилди

Ёрлиқ