апрел 07, 2024 12:11 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ҳужумида ҳар бир соатда Ғазо бўлгасида 4 нафар бола шаҳид бўлмоқда
    Сионистлар ҳужумида ҳар бир соатда Ғазо бўлгасида 4 нафар бола шаҳид бўлмоқда

Фаластин Статистика Маркази босқинчи сионистлар ҳужумида, ҳар бир соат ичида 4 нафар фаластинлик бола шаҳид бўлаётганини маълум қилди.

Ал -Жазира телеканалининг хабар қилишича, Фаластин Статистика Маркази ўз баёнотида, Ғазо бўлгасида уруш бошланган 7-октябрдан бери шаҳид бўлган 33 мингдан ортиқ кишининг 14 минг 350 нафари бола бўлиб,  болалар жами шаҳидлар сонининг 44 фоизини ташкил этмоқда деб эълон қилди.

Мазкур баёнотда, келтирилишича Ғазо секторидаги 43 мингдан ортиқ  фаластинлик бола ота-онаси ва ёки ота ва ё онасидан бирини йўқтотган.

Мазкур Мтатистик маълумотларга асосан, Ғазо бўлгасига қарши уруш сабабли бедарак йўқоланларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир. Фаластин Статистик ташкилоти Ғазо урушида бедарак йўқолганлар сонини 7 минг киши эканлигини таъкидлади. Фаластиннинг Ғазо бўлгасидаги ССВ ҳам кечанги ҳисоботида,  сионистик режимнинг Ғазога қарши 7-октябрдан бери тажовузи қурбонлари сони 33 минг 137 нафар шаҳид ва 75 минг 815 нафар яраланганларга етди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ