апрел 23, 2024 13:08 Asia/Tashkent
  • \
    \"ҲАМОС жинсий тажовузи\" сохта хабарини яратувчиси бўлган фирибгар аниқланди

Ўтган йилнинг 7 октябр куни ҲАМОС ҳаракатини мунтазам жинсий зўравонликда айблаган исроиллик адвокат сиоинстик режимнинг нуфузли мукофоти билан тақдирланганидан бир неча кун ўтиб, бу режим матбуоти уни молиявий фирибгарликда ва ёлғон маълумот тарқатишда айблади.

Сионистик режим ҳуқуқшуносларидан бири, Cochav Elkayam-Levy, фаластинлик кучлар исроиллик аскарларга ҳужум қилишда кенг миқёсда тизимли жинсий зўравонлик содир этганлигини таъкидаган ахборот ташкилотлари ва Ғарб ОАВларининг асосий манбаси бўлган. Сионистик режимнинг энг йирик газетаси,  “Ynet” (Ynet) аччиқ ҳақиқатни ошкор қилди. Унга кўра сионист ҳуқуқшунос Леви ўзининг йирик ҳомийлари  шу жумладан Жо Байден маъмурияти аъзосини ҲАМОС жиноятлари ҳақида сохта ва ёлғон хабарларни тарқатиш ва 7 октябрь куни бу гуруҳнинг жинсий зўравонликлари ҳақида ҳисобот бериш ҳақидаги ваъдасини бажармаслик орқали ишлашга ундаб алдаанди.

Бу хусусда  Ynet’ га соинстик режим расмийлари маълум қилиб, унинг тадқиқотлари нотўғри бўлиб чиққани учун одамлар ундан узоқлашган. Исроил расмийлари хусусан  Elkiam Levinининг жангарилари ҳомиладор аёллни зўрлашдан аввлал унинг ҳомиласини қисмларга бўлиб ташлагани ҳақидаги ёлғон даъволари ғазаблантирди.

Исроиллик адвокат Леви ўзининг Debora жамғармаси орқали миллионлаб доллар йиғди. Аммо ҳукуматдаги манбаларг асосан,  у Жо Байден маъмуриятининг Япониядаги амалдаги элчиси Раҳм Эммануэл каби бой АҚШлик яҳудий тарафдорларини алдаб барча йиғилган пулларни шахсий банк ҳисобига ўтказган.

сионистик режим

 

Middle East Monitor базаси, сиоинстик режим ОАВ ҲАМОСнинг " оммавий зўраш" айбловлари ортидан турган фирибгар адвокатга мукофот беришни шубҳа остига қўйди.

Ёрлиқ