Буюк Қуръон муфассири динларинг ваъда қилинган қутқарувчиси Имом Маҳди /ажж/ билан танишиш учун тавсиялар қилди
(last modified 2024-09-02T10:42:08+00:00 )
сентябр 02, 2024 15:42 Asia/Tashkent
  • Буюк Қуръон муфассири динларинг ваъда қилинган қутқарувчиси Имом Маҳди /ажж/ билан танишиш учун тавсиялар қилди
    Буюк Қуръон муфассири динларинг ваъда қилинган қутқарувчиси Имом Маҳди /ажж/ билан танишиш учун тавсиялар қилди

Қуръоннинг буюк шарҳловчиси /муфассири/ Оятуллоҳ Жаводий Омулий кимки Ҳазрат Вали Аср /ажж/ нинг муборак борлигини яъни динлар ваъда қилинган қутқарувичисини билишни истаса, у ҳазратнинг зиёрат матнлари ва дуоаларини диққат билан ўрганиб чиқса яхши бўлади деб айтди.

Қуръоннинг буюк муфассирларидан бири Оятуллоҳ Абдуллоҳ Жаводий Омулий ўз сўзларида "Имом Маҳди /ажж/ ваъда қилинган зот" китобида қуйидагича зикр қилади: Имом Маҳди /ажж/нинг ўзидан келган намоз ва зиёратларни ёки бошқа имомларнинг у ҳақда айтганларини ўрганиш Имомнинг юксак мавқеини ва инсоният нажоткорининг бетакрор шахсиятини аниқлашниг энг яхши усулларидандир. 

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Қуръони карим шарҳловчиси ва муфассири Оятуллоҳ Жаводий Омулий  бу ерда шуни таъкидлаб деди: Наҳж-ул-балоға иборалари, Имом Ҳусейн /а/нинг Карбало воқеасининг бошидан охиригача айтган сўзлари ва имом Али ибн Ҳусейн /а/ сажжодияларининг узоқ ўгитлари ҳақида фикр юритиши Имом Али , Имом Ҳусейн ва Имом Сажжод /а/ билан оғлиқ дуоларидан ҳам тушунилади. Шу йўл билан инсон ваъда қилинган имом илми ҳарамига кириши мумеин. Қуръоннинг ушбу муфассири  шунингдек Имом Маҳди /ажж/ ёки имом Замонни эътироф этиш  ҳар бир босқичда ўзига хос тараққиётни, жумладан изловчининг ҳолатини ўз ичига олувчи даражаларга эгадир деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ